Мегаполислар (ката шаҳарлар) экологияси: Муаммо ва ечимлар



Катта шаҳарнинг аҳлат муаммолари

Мегаполислар аҳлатини йўқотиш муаммолари



Тошкент - мегаполис қоидаларига биноан яшаётган катта кўркам шаҳар. Қаттиқ маиший чиқиндиларни (ҚМЧ) бошқариш - пойтаҳтнинг долзарб муаммоси. Хозирги пайтда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш, олиб чиқиш, қайта ишлаш ва зарарсизлантириш (утилизация) каби турли масалаларни ечишга қаратилган ҳаракатлар қилинмоқда. Чиқиндиларни бошқариш тизимини ривожлантиришга 2017-2021 йй. 1 трлн. сум йўналтириш режалаштирилган.
Катта аҳлат гиперистеъмолдан бошланади
Ўзбекистон Республикасининг Экология давлат қумитасининг маълумотларига кўра Тошкент аҳолиси йилига 700 000 тоннадан зиёд чиқинди ҳосил қилади. Чиқиндиларни бошқариш Миллий Стратегияси келтирган маълумотларга мувофиқ шу рақамнинг 60% турарғжой-коммунал хўжаликлари ҳосил қилади. Демак, аҳлатни жуда кўп қисмини ўзимиз ҳосил қиламиз.
Аҳлатни камайтириш учун ҳар биримиз нима қилишимиз мумкин?
Харид қилаётганда сумка ёки тўрва олиб юринг. Полиэтилен пакет ҳам, уни кўп маротиба ишлатаётган бўлсангиз, тўғри келади. Лекин матодан килинган тўрва ёки рюкзак - энг яхши танлов.
Бирон-бир нарсани харид қилиш олдидан, у сизга нақадар зарурлигини ўйлаб кўринг. Агар у нарсани доим ишлатмасангиз, бировдан вақтинча олиб туринг ёки шерикликда харид қилинг. Агар пойафзал, техника, кийимингиз яхши ҳолатда бўлса ташлаб юборишдан илгари интернетга эълон бериб, уларни сотиб юборишга, алмаштиришга ёки бериб юборишга ҳаракат қилинг.

Дўкондан харид қилаётган маҳсулотларни, қадоқланганидан кўра тарозида ўлчаб олганингиз маъқул. Кесиб қадоқланган маҳсулотни харид қилмай, Сиз нафақат пластик қадоқларни камайтирасиз, балки тежамкорлик ҳам қиласиз, чунки қадоқланган маҳсулотнинг нарҳи баландроқ ҳам. Сизга ҳақиқатан керак бўлган миқдорда маҳсулот харид қилинг. Ортиқчаси бузилиб қолади ва аҳлатга чиқиб кетади.




Бир маротиба ишлатиладиган батарейкалардан кўра аккумулятор ишлатганингиз афзал. Сиздаги модель модадан чиққанлигини баҳона қилиб янги смартфон, телевизор еки бошқа техникани харид қилманг.

Масалани ечими ўзимизга боғлиқ. Саралашни бошла! !
Ўзбекистонда 2012 йилдан буён аҳолидан аҳлатни саралаб йиғишга ҳаракат қилинмоқда. Биринчи қадам сифатида аҳлат учун турли рангдаги пакетдар сотилди, 2014 йилда санитария қоидалари ишлаб чиқилди, лекин уларни бажариш учун инфраструктура йўқ эди. Ҳозирги кунда Тошкент ҳокимияти томонидан уни яратишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 2018 йилга қадар аҳолидан аҳлатни бўлак йиғишга мўлжалланган 350 янги аҳлат йиғиш нуқтаси қурилиши керак, эскилари ҳам реконструкция қилиниб шундай услубга қулай қилиниши даркор.
Аҳлатни қандай саралаш керак?
Электроника чиқиндиларини қаерга йўқотиш керак?

Электроника чиқиндиларини қаерга йўқотиш керак?

Замонавий техникада, автомобил, ускана, девайсларда симоб, қўрғошин, кадмий, бериллий, барий, литий ва бошқалар каби хавфли кимёвий моддалар мавжуд. Улар йиғилиб, ерга ёки ер ости сувларга аралашиб атроф муҳит ҳолатига таъсир кўрсатиши ва инсон соғлигига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли уларни умумий аҳлатга қўшиб бўлмайди. Шу билан бир қаторда ушбу кимёвий моддалар - янги ускуна ва жиҳозлар ясаш учун кимматбаҳо манбадир.
ООН Университети экспертлари маълумотига кўра Ўзбекистонда 45 тоннага яқин электрон чиқиндилар йиғилиб қолган. Бу ўз муддатини ишлаб тугатган уй жихозлари ва оргтехника. E-waste миқдори бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёда 2 ўрин эгаллайди. Яқиндан бери электрон чиқиндилар муаммосига мамлакатда комплекс ёндошилмоқда, турли поғоналардан фойдалиналмоқда. Истеъмолчилар: «Эски, ишдан чиққан гаджетларни қандай йуқ қиламиз?», деган саволларни қўя бошладилар. Дўкон ва ишлаб чиқарувчилар йиғиш нуқталарини ташкил қила бошлашди - мисол учун Media park дўконлари тизими каби, харидорларни эски техникани топшириб, урнига озгина чегирма билан янги маҳсулотни олиш орқали ундай бошладилар.



Беҳато олиб чиқиб кетайлик!
Хозирги пайтда «2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор амал қилмоқда. Ҳужжат 237 дона маҳсус техника харид қилиш, 94 гараж қуришни кўзда тутади. Бунинг натижасида аҳлат олиб чиқиб кетиш хизматидан 63% эмас, балки 2021 йилга бориб 93% фойдаланади.
Тошкенда нималарни қайта ишлаб чиқаради?
Ўзбекистонда аҳолини экологик фаоллигини ошириш, қаттиқ маиший ва электрон чиқиндиларни зарарсизлантиришга қаратилган, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича қўшимча қўшма чора-тадбирлар 2016-20120 йй. дастури қабул қилинган.
Тошкентда маиший техника ишлаб чиқарадиган «Артель» заводи қошида яроқсиз ишлаб чиқарилган пластикларни қайта ишлаш цехи мавжуд. Бу ерда полипропилен ва полистиролдан ишлаб чиқарилган маҳсулот кўздан кечирилади, яроқсизлари саралаб олинади, майдаланади ва қайта ишлаб чиқаришга юборилади. Шундай қилиб завод ўз хомашёсини тежайди ва чиқиндиларни камайтиради.
Тошкент ва вилоят марказларида 50-тагача ихтисослаштирилган қабул пунктлари ташкил этилмоқда. Ушбу дастур доирасида ООО «Toshrangmetzavod Recycling» е-waste йиғиш, зарарсизлантириш ва қайта ишлаш билан шуғулланмоқда. Бу ерга эски техникани нафақат ташкилотлар ва офислар, балки жисмоний шаҳслар ҳам топширишлари мумкин. Яқин муддат ичида телевизион кинескопларни қайта ишлаш цехини ҳам очиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда ундай цехлар йўқ, ва электрон чиқиндиларнинг ушбу тури тўпланиб, сақланмоқда.
СП Uz-Prista Oil
Тошкент вилоятида жойлашган мотор мойларини қайта ишлаб чиқарадиган Uz-Prista Oil ҚК бир йилда 43 минг тонна ишлатилган мойларни қайта ишлайди ва улар асносида 30 минг тонна оддий мотор мойлари ишлаб чиқаради.
Автомобиль шиналарини қайта ишлаш
«Автошиналарни тиклаш Тошкент заводи» автомобиль шиналарни қайта ишлаш ва зарарсизлантириш муаммолари билан шуғулланадиган саноқли ташкилотлардан бири. Асосан эски шиналар аҳлатхоналарга ташланади, чунки бу турдаги қаттиқ маиший чиқиндилар (ҚМЧ) учун ихтисослаштирилган полигонлар йўқ. Шиналарни қайта ишлашга ва ишлатилишига етарли эътибор қаратиш керак, чунки бу қимматбаҳо ресурс. Бу ҳам экология, ҳам иқтисодиёт учун муҳим.
Ўзбекистонда ҚМЧ қайта ишлаш бўйича 137 корхона ишлаётганига қарамай, уларнинг кам қисми – 14-15% қайта ишланади.



Утилизация билан нима?
2018 йилгача Тошкент вилоятининг Охангарон тумани ҳудудида 30 га ер майдонида янги санитар полигон қуриш мўлжалланган. Лойиҳани умумий қиймати $78,7 млн, буларнинг 69 млн Осиё банкининг қарзга берган пули, 9.7 млн ғ Ўзбекистон ҳиссаси.
Экология Давқўми маълумотига кўра Ўзбекистоннинг чиқиндиларининг 45% пойтаҳтда, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ҳосил бўларкан. Тошкент вилояти полигонлар сони бўйича етакчилик қилади, шу билан бирга мегаполис беруҳсат аҳлатхоналар сони бўйича ҳам биринчилар қаторида. Шундай тасодифий аҳлатхоналардан бири Чирчиқ дарёсининг қирғоқларида пайдо бўлган.
Полигон ва аҳлатхоналар ўлкан ер майдонларини талаб қилади, ва, транспорт харажатларини камайтириш учун шаҳарнинг бевосита атрофидан. Очиқ аҳлатхоналарда йиғиладиган метан - ҚМЧ ўзғўзидан ёниб кетишига шароит туғдиради. Ёнишнинг нисбатан паст ҳарорати ва кислород етишмаслиги оқибатида хавога Д.И. Менделеевнинг жадвали деярли барча унсирларини кўтаради. Айниқса, диоксинлар, фуранлар ва бошқа ўта заҳар моддалар. Ёнмаган ҚМЧ эса аста-секин занглайди ва чирийди. Қадам-ба-кадам оғир ва рангли металлар, бошқа заҳарли моддалар чириндилари хаво ва сувга етиб бориб, қоришади. Аччиқ, заҳарли тутун таркиби нималар ёнаётганига боғлиқ.
Атабаева Наргис Каримовна
биология фанлари номзоди, Мирзо Улуғбек номли Миллий университет биология факультетининг «Экология ва эволюцион биология» кафедраси доценти в.б.
Баҳор ва кузда Тошкентда тез-тез хашарлар ўтказиб турилади. Шаҳарликлар кўчаларни тозалайдилар - тушган баргларни йиғиштирадилар. Кейинчи? Йиғилган аҳлатларни ёқишади. Бундай қилиш нафақат ёнғин чиқмаслиги учун мумкин эмас. Барглар - филтр ролини бажаради. Дараҳтлар уларда барча заҳарли моддаларни ушлаб қолади. Уларни ёққанда углерод оксиди, олтингугурт оксиди, қоракуя, азот оксиди, углеводородлар, ва энг муҳими, диоксин каби инсон жисмига ўта зарарли заҳарли моддалар хавога қоришади. Бундан, айниқса, иммунитети заиф инсонлар қийналадилар. Аҳлатларни фақат ихтисослаштирилган, кучли фильтрлари мавжуд бўлган аҳлат ёқадиган заводларда ёқиб ташлаш мумкин.




Кўп мамлакатлар ҚМЧ зарарсизлантириш ва қайта ишлаш муаммосини муваффақиятли ҳал этадилар. Бир ҳил давлатлар чиқиндиларни қайта ишлашда шундай натижаларга эришганки, чиқиндиларни сотиб олиб, уларни қайта ишлатишдан фойда оладилар. Мисол учун Швеция ўзининг 99% чиқиндиларини қайта ишлайди, бундан ташқари қўшни давлатлардан 700 минг тонна аҳлат импорт қилади. Швеция шу йўл билан электр қувватини ҳосил қилади. Мамлакатнинг муваффақиятида унинг аҳолисининг шаҳсий ташаббуси ва фаоллигининг ҳиссаси ҳам кам эмас.
Ўзбекистонда чиқиндиларни яхши бошқаришга йўналтирилган дадил қадамлар қўйилган. Тизим ишламоқда, лекин ўз ечимини топмаган муаммолар ҳам бор. Асосий ечимлар давлатнинг иштирокида, чиқиндиларни олиб чиқиш ва қайта ишлаш жараёнига хусусий бизнесни жалб этиш йўли билан ҳал этилиши кўзга ташланади. Кўп нарса ҳар биримизнинг шаҳсий ташаббусимизга, бефарқ бўлишимизга боғлиқ. Пойтаҳтимизнинг кўпгина меҳмонлари фикрича Тошкент озода шаҳар. Уни янада кўркам, тоза ва экологик жиҳатдан мукаммал қилиш сиз билан бизга боғлиқ.

Муаллифлар:
Дарья Османова
Лобар Исламова
Саида Сулайманова
Ромина Тулякова

Ушбу нашр Европа Иттифоқи кўмагида тайёрланган. Ушбу нашр мазмунига Anhor.uz жавобгар ва у Европа Иттифоқи нуқтаи назарини акс этмайди.
Made on
Tilda